“Yoshlar” телерадиоканали – ривожланиш йўлида

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги «Yoshlar» телерадиоканали мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган улкан ижобий ўзгаришларни кенг ёритишда, шунингдек, ҳуқуқий демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларда муҳим ўринлардан бирини эгаллаган. Шуниси э`тиборлики, «Yoshlar» телерадиоканали ўзини ўзи тўлиқ молиявий та`минлаш орқали фаолият юритувчи ёпиқ акционерлик жамияти шаклидаги оммавий ахборот воситасидир. Бу шаклда ишлашга ўтганига энди беш йил тўлганлигига қарамай, «Yoshlar» телерадиоканали салмоқли натижаларга эриша олди. Телерадиоканал фаолиятининг 2005 йилги ҳолати билан 2010 йилги ривожланиш кўрсаткичлари қиёсий ўрганилганда бир қатор йўналишларда муҳим ўсиш сур`атлари яққол кўзга ташланади.

Жумладан, 2005 йилда «Yoshlar» телеканали дастурлари бир суткада ўртача 12 соат эфирга узатилган ва фаолияти давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилган бўлса, бугунги кунга келиб жамиятда корпоратив бошқарув механизми жорий этилган бўлиб, бунинг самараси ўлароқ, тўлалигича ўзини ўзи молиялаштиришга эришди, кундалик эфир соатлари эса 24 соатга етди. Ўтган давр мобайнида «Yoshlar» телерадиоканали» ёпиқ акционерлик жамияти молиявий барқарорликка эришди. Хусусан, 2005 йилга нисбатан 2010 йилнинг бошида жамият даромадлари 3 бараварга, реклама-тижорат фаолиятидан тушумлар – 5,4 бараварга, соф фойдаси – 22 бараварга ошди.

«Yoshlar» телерадиоканали узлуксиз куну тун эфирга чиқиши билан бирга, унинг теле- ва радиодастурлари Интернет тармоғи орқали бутун дунёга тарқатилмоқда. 2005 йилда мамлакатимизнинг айрим вилоятларидагина «Давр» теледастурининг мухбирлари фаолият кўрсатган бўлса, 2006 йилда «Yoshlar» телерадиоканалининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Мухбирлар пунктлари тармоғи шакллантирилди. Бугун ушбу тармоқ самарали фаолият кўрсатиб, бутун мамлакат ҳаётини атрофлича ёритиш борасида катта ютуқларга эришмоқда. Ўтган беш йил ичида телерадиоканал куплаб хорижий телекомпаниялар билан алоқа ўрнатган бўлиб, бунинг натижасида ўзаро телекўрсатувлар айрбошлаш ва тажриба алмашиш самарали йўлга қўйилди, жумладан, «Yoshlar» телеканалининг бир қанча телемаҳсулотлари Саудия Арабистони, Корея Республикаси, Туркия, Россия каби мамлакатлар телекомпанияларига тақдим этилди. Телерадиоканал «Жаҳон» ахборот агентлиги билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиб, дунё воқеалардан мамлакатимиз аҳолисини тезкорлик билан хабардор этиб боришга эришмоқда. «Yoshlar» телерадиоканали маблағлари ҳисобидан бадиий телемаҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, «O`zbektelefilm» давлат унитар корхонасида телерадиоканал буюртмаси асосида учта миллий сериал, тўртта бадиий фильм яратилди.

Телерадиоканал фаолиятини тобора такомиллаштириб боришни кўзда тутувчи кўплаб ички ме`ёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга муваффақиятли тадбиқ этилмоқда. Ўтган давр мобайнида телерадиодастурларнинг ғоявий-бадиий ва профессионал савияси ошиб, замонавий техника ва технологиялар самарасини ҳамда дунё тележурналистикасининг энг илғор ютуқларини муваффақиятли ўзлаштирилди. Энг муҳими, миллий ғоя ва истиқлол мафкурасига йўғрилганлиги ҳам «Yoshlar» телерадиоканалининг катта ютуғидир.

«Yoshlar» телерадиоканали ўз ижодий-ишлаб чиқариш фаолиятини молиявий жиҳатдан та`минлаши билан бирга, ходимларни рағбатлантиришда уларнинг исте`доди, малакаси, тажрибаси ва меҳнат самарадорлигини инобатга олган ҳолда ёндошишга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Бозор муносабатлари шароитида ва соҳадаги мавжуд кучли рақобат муҳитида ижодий-техник ходимларни рағбатлантириш ва уларни янгидан-янги ижобий натижалар сари руҳлантиришнинг унумли ҳамда жаҳон тажрибасига асосланган механизмларини самарали тадбиқ этиш бугунги давр талаби бўлиб, «Yoshlar» телерадиоканали томонидан тобора кенгроқ ўзлаштириб борилмоқда. Бошқача айтганда, ҳар бир инсон меҳнатига яраша э`зозланиши ва қўллаб-қувватланиши шартлиги амалда намоён бўлмоқда.

Бугунги кунда «Yoshlar» телерадиоканалида ҳар бир ходимнинг бир ойлик даромади 2006 йилга нисбатан 3 бараварга, шундан ижодий-техник ходимларнинг бир ойлик ўртача даромади 2,5 бараварга ошди. Ижодий маҳсулотга йўналтирилган қалам ҳақи фонди миқдори 2006 йилга нисбатан 2 баравар кўпайган.

Телерадиоканал жамоаси эришаётган ютуқ ва натижалар муносиб э`тирофга сазовор бўлаётганлигини ҳам алоҳида та`кидлаш зарур. «Yoshlar» телерадиоканали ходимлари орасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими унвонларига, «Дўстлик» ордени ҳамда «Жасорат», «Шуҳрат» медалларига сазовор бўлганлар бор. 2010 йилда «Олтин қалам» V Миллий мукофоти учун бўлиб ўтган халқаро танловнинг бош миллий мукофоти ҳам «Yoshlar» телерадиоканалига муносиб кўрилганлиги кўп нарсадан далолат беради.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги корхона ва ташкилотлар орасида «Yoshlar» телерадиоканали малакали кадрлар тарбиялаш борасида илғор ўринлардан бирини эгаллаган. Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида тизимли йўлга қўйилган ишлар натижасига кўра, 2006-2010 йиллар мобайнида «Yoshlar» телерадиоканалининг бир қатор ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясида, шунингдек, мазкур академия қошидаги олий курсларда таҳсил олишди. Бундан ташқари, 50 дан зиёд ижодий ва техник мутахассислар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида, шунингдек, Россия, Малайзия, Корея Республикаси, Туркия, Хитой, Германия, Ҳиндистон каби қатор хорижий мамлакатлар телекомпаниялари ташкил этилган малака ошириш курсларида иштирок этдилар. «Yoshlar» телерадиоканалидан етишиб чиққан тажрибали мутахассислар бугунги кунда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида турли мас`улиятли вазифаларда хизмат қилмоқдалар. Шунингдек, мамнуният билан қайд этиш ўринлики, учта вилоят телерадиокомпаниясининг директор лавозимларига «Yoshlar» телерадиоканали ходимлари тайинланган.

«Yoshlar» телерадиоканали эришаётган ижобий натижалар, авваламбор, давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашга алоҳида э`тибор қаратилаётганлиги туфайлидир. Жумладан, Юртбошимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар, қолаверса Президентимизнинг кўрсатмалари ва тавсиялари асосида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида «Yoshlar» телерадиоканали» бугунги кунга келиб ёпиқ акциядорлик жамияти шаклида ва бозор муносабатлари шароитида ўзининг рақобатбардошлигини ҳамда самарадорлигини кўрсатиб, юксак рейтингларни эгаллашда давом этмоқда.



  • 09:00
    Ochiq dasturxon
  • 09:20
    Bolalar uchun film: «Eloiza»
  • 10:50
    Mohir qo`llar
  • 11:00
    «Oydin hayot». Tok-shou
  • 11:45
    Kunlarning birida…
  • 12:00
    Assalom, O`zbekiston!
  • 13:00
    Iqlim
  • 13:05
    Hind kinosi: «Muhabbat tilsimi»
  • 15:20
    Azizim
  • 15:50
    «Tulki va ovchi it». M/f
  • 17:05
    Iqlim
  • 17:10
    KuldiRING
  • 17:20
    «O`zingni angla». Tok-shou
  • 18:00
    Rangin dunyo
  • 18:20
    Baxshiyona
  • 18:25
    «Achchiq yolg'on». T/s
  • 19.25, 20.00, 20.55 E'lonlar
  • 19:30
    «Tahlilnoma». /rus/
  • 20:05
    Oltin meros
  • 20:15
    Milliy serial: «Dengizdan tomchi»
  • 21:00
    Tahlilnoma
  • 21:40
    Zakovat
  • 22:45
    «Uyga qaytish». B/f
  • 00:05
    Ochun
  • 00:10
    Ko`rsatuvlar dasturi
  • 00:15
    «O`zingni angla». Tok-shou
  • 09:10
    Hayot go`zal!
  • 09:40
    Mustahkam oila yili
  • 09:45
    Omad lotto
  • 09:55
    Mening oilam
  • 10:00
    Vatanparvar
  • 10:40
    Aylanay
  • 11:00
    Milliy kino: «Xavfli burilish»
  • 12:40
    Qo`shimcha dars
  • 13:10
    «Etikdo`z sichqon». M/f
  • 14:30
    Ro`zg'or maktabi
  • 15:00
    Osh bo`lsin!
  • 15:30
    Tarannum
  • 16:10
    Milliy serial: «Kaminaning oilasi»
  • 17:00
    Kamolot-info
  • 17:20
    «Shamollar musavviri». T/s
  • 18:50
    Mustahkam oila yili
  • 19:00
    Davr hafta ichida
  • 19:30
    «Ishkomli uy». T/s
  • 20:20
    Baxt formulasi
  • 21:00
    «Titanik». B/f
  • 00:00
    Vatan mehri
  • 00:10
    Sportimiz yulduzlari
  • 00:20
    Vatanparvar
  • 01:00
    Profilaktika
  • 08:55
    Јuvnoq startlar
  • 09:25
    Tashrif
  • 09:55
    ANONS
  • 10:00
    Biatlon. Jahon kubogi
  • 10:45
    Muhlisingman, sport!
  • 11:15
    ANONS
  • 11:20
    Tog Chang'i sporti
  • 12:10
    Tramplindan sakrash
  • 13:00
    Raqamlar, natijalar, reytinglar
  • 13:05
    «Stat blijye». Tok- shou
  • 13:45
    ANONS
  • 13:50
    Chang'i poygasi. Jahon kubogi
  • 14:50
    Sanat va sport
  • 15:10
    ANONS
  • 15:15
    Futbol. 1/4 final Kolumbiya- Peru
  • 17:25
    Sportchilar oilasi
  • 17:55
    Salomatlik xazinasi
  • 18:00
    XABARLAR
  • 18:30
    Futbol. Italiya chyempionati. «Roma» - «Inter»
  • 20:55
    Futbol. «Chelsi» - «Manchestyer Yunayted»
  • 22:55
    ANONS
  • 23:00
    XABARLAR
  • 23:30
    Ring qirollari
  • 00:15
    Biatlon. Jahon kubogi
  • 00:55
    ANONS
  • 09:05
    Mustaxkam oila yiliga: «Dilbandim»
  • 09:20
    Mening mahallam
  • 09:40
    Milliy serial: «Fidoyilar». 14-qism
  • 10:10
    Anons
  • 10:15
    Istedod
  • 10:35
    «Jonli o`rmon». M/f
  • 11:55
    Dildagi gaplar
  • 12:20
    «Ziyrak». Teleo`yin
  • 12:45
    A. Navoiy «Xamsa». 4-qism
  • 13:00
    Salom, Toshkent!
  • 14:00
    «Bo`rilar orasida». B/f
  • 16:00
    Toshkent taronalari
  • 16:10
    «Yomg'ir odami». B/f
  • 18:15
    Antiqa-mantiq
  • 18:55
    Nima uchun?
  • 19:30
    Toshkent taronalari
  • 19:40
    Telekurer-market
  • 19:45
    Kinotaqdim
  • 20:15
    Milliy kino. «Telba»
  • 21:55
    Ibrat
  • 22:25
    Toshkent taronalari
  • 22:35
    Telekurer-market
  • 22:40
    Mening shahrim
  • 23:00
    Toshkent oqshomlari
  • 23:30
    Vse o turizme
  • 00:00
    Ko`rsatuvlar tartibi
  • 00:05
    Nevezuchie», «Maska», «Pes Barbos i neobichniy kross
  • 00:15
    Anons
  • 00:20
    «Afisha». /rus/
  • 00:30
    «Zagadochnie jivotnie». D/f

Опрос

По вашему мнению, в каких СМИ более широко освещается и глубже анализируется то или иное событие или новость